Хавьер Маскерано Лионель Мессининг 900 та голлик довонга яқинлашаётгани (унга атиги иккита тўп қолди) ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Мен шунчаки имтиёзли томошабинман, холос. Унинг гол уришига на голли узатмаларим билан, на мураббий сифатида катта ёрдам берганман. Мен унинг голларининг салмоқли қисмини сизларга қараганда анча яқин масофадан туриб кузатиш бахтига муяссар бўлганман ва бу — катта имтиёз.
Биз ақл бовар қилмайдиган рақамлар ҳақида гапиряпмиз ва айнан шунинг учун ҳам Лео ягонадир», — деди «Интер Майами» бош мураббийи.













