Кириш Регистрация

«Манчестер Юнайтед» «Челси»нинг бразилиялик иқтидорини кўзламоқда

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби «Челси»нинг 21 ёшли бразилиялик ярим ҳимоячиси Андрей Сантоснинг ҳаракатларини диққат билан кузатиб бормоқда. Бу ҳақда таниқли футбол инсайдери Бен Жейкобс хабар берди.

Журналистнинг қайд этишича, манкунианликлар Сантоснинг имкониятларини юқори баҳолашмоқда. Ушбу трансфер келаётган ёзги трансфер ойнасида амалга ошиши мумкин.

Андрей Сантос 2023 йилдан буён «Челси»га тегишли бўлиб, у шу вақтга қадар «Ноттингем Форест» ва «Страсбур» клубларида ижара асосида тўп сурган. Ушбу мавсумда у Лондон клуби сафида барча турнирларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 23:01, 06.03.2026.
Ўқилди: 1425 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик