Кириш Регистрация
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор 1-2 Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна 0-2 Насаф
06/03 19:30 Хоразм 1-0 ОКМК
07/03 00:45 Наполи 2-1 Торино
07/03 01:00 Сельта 1-2 Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад
08/03 00:45 Ювентус - Пиза
08/03 01:00 Атлетик Бильбао - Барселона
08/03 16:30 Лечче - Кремонезе
08/03 18:00 Вильярреал - Эльче
08/03 19:00 Болонья - Верона
08/03 19:00 Фиорентина - Парма
08/03 20:15 Хетафе - Бетис
08/03 22:00 Женоа - Рома
08/03 22:30 Севилья - Райо Вальекано

Луис Энрике «Монако» билан ўйин олдидан: «Мавсумнинг энг ҳаяжонли қисми бошланишига оз қолди»

Баҳо:
+ | -

«Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Луис Энрике Франция чемпионатининг 25-тури доирасида «Монако»га қарши бўлиб ўтадиган ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди. Учрашув 6 март куни Тошкент вақти билан соат 00:45 да (7 мартга ўтар кечаси) бошланиши белгиланган.

«Мавсумнинг энг яхши палласи бошланиш арафасида. Биз шу вақтгача нималарни амалга оширганимиз ва яна нималарни яхшилашимиз кераклиги ҳақида кўп гаплашдик. Футболчилар ўйиндан завқ олишларини истардим. Бизни олдинда бир қатор йирик учрашувлар кутмоқда. Ўз майдонимизда «Монако»га қарши кечадиган баҳс жуда муҳим ва бизга уч очко зарур», — дея мураббийнинг сўзларини келтирмоқда клуб расмий сайти.

«Бу Чемпионлар лигаси даражасидаги ўйин бўлишини биламиз. Ўз менталитетимизни сақлаб қолган ҳолда, машғулотларда ишлаб чиққан режаларимизни амалда қўллашни хоҳлаймиз. Рақибларимиз қандай услубда ўйнашидан қатъи назар, биз бор эътиборимизни ўзимиз уддалай оладиган ишларга қаратамиз», — дея қўшимча қилди Луис Энрике.

Ҳозирда "ПСЖ" 57 очко билан чемпионатда пешқадамлик қилмоқда. «Монако» эса улардан 20 очко кам жамғарган ҳолда, турнир жадвалининг еттинчи поғонасида бормоқда.

Киритилди: 00:35, 07.03.2026.
Ўқилди: 256 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.