Кириш Регистрация
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор 1-2 Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна 0-2 Насаф
06/03 19:30 Хоразм 1-0 ОКМК
07/03 00:45 Наполи 2-1 Торино
07/03 01:00 Сельта 1-2 Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад
08/03 00:45 Ювентус - Пиза
08/03 01:00 Атлетик Бильбао - Барселона
08/03 16:30 Лечче - Кремонезе
08/03 18:00 Вильярреал - Эльче
08/03 19:00 Болонья - Верона
08/03 19:00 Фиорентина - Парма
08/03 20:15 Хетафе - Бетис
08/03 22:00 Женоа - Рома
08/03 22:30 Севилья - Райо Вальекано

Ла Лига: Вальверденинг сўнгги дақиқалардаги голи «Реал»га уч очко тақдим этди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 27-тури доирасида «Реал» сафарда «Сельта» жамоасидан устун келди — 2:1. Учрашув Вигодаги «Балайдос» стадионида бўлиб ўтди.

Мадридликлар ярим ҳимоячиси Орельен Тшуамени 11-дақиқадаёқ ҳисобни очди. Биринчи бўлим ўрталарида майдон эгалари мувозанатни тиклашга муваффақ бўлишди — Борха Иглесиас ўз номини таблога ёздириб қўйди. Иккинчи бўлим якунида эса «қироллик клуби» аъзоси Федерико Вальверде гол уриб, меҳмонларга ғалаба келтирди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Реал» очколари сонини 63 тага етказиб, Ла Лига турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам «Барселона»дан 1 очкога ортда қолмоқда. «Сельта» эса 40 очко билан 6-поғонадан жой олган.

Испания Ла Лигаси. 27-тур
07.03.2026 | 01:00
«Балайдос», Виго

«СЕЛЬТА» — «РЕАЛ МАДРИД» — 1:2
Голлар: Орельен Тчуамени 11’ (0:1), Борха Иглесиас 25’ (1:1), Федерико Вальверде 90+4’ (1:2).

«Сельта»: Раду, Старфельт, Алонсо, Родригес, Мориба (Весино, 90+1), Роман, Мингеса (Аспас, 83), Каррейра, Сведберг (Лопес, 69), Хутгла (Альварес, 70), Иглесиас (Эль-Абделлауи, 70).

«Реал Мадрид»: Куртуа, Рауль Асенсио, Рюдигер, Менди, Трент Александр-Арнолд, Тчуамени, Арда Гюлер (Паласиос, 65), Питарч (Мануэль Анхель, 90), Вальверде, Винисиус Жуниор, Браим Диас (Фран Гарсия, 77).

Огоҳлантиришлар: Иглесиас (31), Тчуамени (86), Рауль Асенсио (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:02, 07.03.2026.
Ўқилди: 823 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.