Кириш Регистрация
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль - Челси
09/05 17:00 Эльче - Алавес
09/05 18:00 Кальяри - Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм - Борнмут
09/05 19:00 Брайтон - Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд - Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья - Эспаньол
09/05 21:00 Лацио - Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити - Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико - Сельта
09/05 23:45 Лечче - Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад - Бетис

“Барселона” ҳимоядаги муаммоларни бартараф эта оладиган футболчини топди

Баҳо:
+ | -

“Барселона” Кот-д’Ивуар терма жамоаси ва “Рома” клуби ҳимоячиси Эван Ндикага қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Sport.es” хабар берди.

Манба маълумотига кўра, “Барселона” марказий ҳимоячи бўйича дастлабки маслаҳатлашувларни ўтказиб, футболчи ҳақида маълумот тўплашни бошлаган. Таъкидланишича, 26 ёшли футболчи каталонияликлар таркибида ҳимоячилар учун қўйиладиган бир қатор талабларга мос келади ва ҳимоядаги муаммоларни бартараф эта олади.

Ҳозирча “кўк-анорранглилар” томони фақат маълумот йиғиш билан чекланмоқда, очиқ музокаралар олиб борилаётгани йўқ.

Жорий мавсумда Ндика барча турнирларда 31 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол муаллифига айланган. Футболчининг “Рома” билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил қилади.

Маълумот учун, Ндика Кот-д’Ивуар терма жамоаси сафида 2024 йилда Африка Миллатлар Кубогида ғолиб чиққан.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:47, 07.03.2026.
Ўқилди: 5366 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» кийиниш хонасидаги жанжалдан кейин Килиан Мбаппенинг реакцияси маълум бўлди (видео) [5266]

Вальверде Тчуамени билан низо сабабини тушунтирди [3520]

«Реал» Вальверде ва Тчуамени машғулотда иштирок этган суратларни эълон қилди (фото) [3101]

«Реал» бош мураббий лавозими учун уч нафар якуний номзодни танлаб олди [2807]

«Манчестер Сити» ҳимоячиси «Барселона» учун арзон вариант бўлиб турибди [1774]

Килиан Мбаппе жамоадошлари ҳақида Флорентино Пересга маълумот етказган [1766]

«Абдуқодир Ҳусанов яқин вақт ичида «Реал», «Барселона» ва «Бавария» нишонига айланади» — «Сити» собиқ футболчиси [1706]

«Реал» Вальверденинг аҳволи ҳақида маълумот берди [1696]

«Реал» футболчилари Альваро Арбелоага ҳақоратли лақаб қўйишди. Мураббий эса уларни жазолади [1647]

Моуриньо Мбаппе учун алоҳида режа тайёрлаб қўйган — манба [1637]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик