Яқинда Килиан Мбаппе Мадридда ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга ҳаракат қилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Мана, у буни муваффақиятли уддалади — 27 ёшида Килиан ниҳоят мустақил равишда рул бошқарувига ўтирди.
Килиан ўзи учун BMW iX3 автомобилини — автоматик узатмалар қутисига эга тўлиқ электрли моделни танлади. BMW «Реал» Мадрид клубининг ҳамкори ҳисобланади, бироқ жамоанинг барча футболчилари орасида фақат у ушбу моделни танлаган.
Автомобиль рулида клуб базасига етиб келган франциялик футболчи йиғилган мухлислар ва журналистлар орасида катта қизиқиш уйғотди, улар Килианни гувоҳнома олгани билан табриклашди.
Эслатиб ўтамиз, Килиан Мбаппе Мадридга 2024 йилда кўчиб ўтган эди.













