«Ливерпуль» клубининг собиқ бош мураббийи Юрген Клоппнинг агенти Марк Косике мижозининг «Реал»ни бошқариши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. Аввалроқ ОАВда бу борада маълумотлар тарқалган эди.
«Шунчаки миш-миш бўлган нарсалар ҳақидаги саволларга жавоб беришга ҳожат йўқ. Ҳозирда биз билан ҳеч ким боғлангани йўқ. Клопп «Ред Булл»даги лавозимидан мамнун ва «Реал» мураббийлиги борасидаги музокаралар ҳақида айтилаётган гапларнинг барчаси ҳозирча фақат миш-миш», — дея Косикенинг сўзларини келтирмоқда Goal нашри.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Клопп «Ред Булл» футбол бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритмоқда. Шунингдек, германиялик мутахассиснинг номи «Атлетико» билан ҳам боғланмоқда.













