Кириш Регистрация

"Барселона"нинг "Ньюкасл"га қарши қайдномаси: Гави жамоа билан Англияга йўл олади

Баҳо:
+ | -1

«Барселона» Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги «Ньюкасл»га қарши ўйинда Ханс-Дитер Флик ишонч билдирган футболчилар рўйхатини эълон қилди. «Кўк-анорранглилар»нинг қайдномаси қуйидагича кўриниш олган:

Дарвозабонлар: Жоан Гарсия, Шесни, Кочен.
Ҳимоячилар: Канселу, Араухо, Кубарси, Мартин, Эрик Гарсия, Кортес, Эспарт.
Ярим ҳимоячилар: Гави*, Педри, Фермин Лопес, Берналь, Касадо, Ольмо, Маркес.
Ҳужумчилар: Ферран, Левандовски, Ямал, Рафинья, Рэшфорд, Бардагжи.

Гави исмининг ёнида юлдузча кўрсатилган бўлиб, пастда «тиббий рухсатсиз сафар» деган изоҳ қолдирилган. Аввалроқ матбуот анжуманида Ханс-Дитер Флик Гави Англияга боришини, аммо ўйинда иштирок этмаслигини айтган эди. Ёздан бери майдонга тушмаётган ярим ҳимоячи ҳали тўлиқ соғайгани йўқ.

«Ньюкасл» ва «Барселона» ўртасидаги учрашув сешанба куни, 10 мартда бўлиб ўтади.

Киритилди: 19:13, 08.03.2026.
Ўқилди: 2263 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик