«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Фил Фоден фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Испания ОАВлари хабар бермоқда.
25 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга «Барселона» қизиқиш билдирмоқда. Каталония клуби инглиз футболчисини шу ёзда, яъни унинг «шаҳарликлар» билан шартномаси тугашига бир йил қолганида сотиб олишга умид қилмоқда.
Фоден 2025 йилнинг ноябрь ойидан бери «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бироқ ҳозиргача томонлар бир тўхтамга кела олишгани йўқ.













