«Манчестер Юнайтед» Премьер-лиганинг яқинда бўлиб ўтган ўйинида «Ньюкасл»га имкониятни бой берди (1:2). «Қизил иблислар» бутун иккинчи бўлим давомида сон жиҳатдан устунликда ўйнаган бўлсалар-да, амалдаги мураббий Майкл Кэррик қўл остида илк мағлубиятни қабул қилиб олишди.
The Sun Football нашрининг хабар беришича, «МЮ» футболчилари ўзларини айбдор ҳис қилишмоқда ва устозларини уятга қолдирдик, деб ҳисоблашмоқда. Бундан ташқари, манбанинг қайд этишича, жамоа аъзолари ўйинлар орасидаги ҳаддан ташқари узоқ танаффуслар спорт формасига (ўйин тонусига) салбий таъсир кўрсатмоқда, деган фикрга мойил бўлиб туришибди.
Майкл Кэррик январь ойида манкунианликларнинг вақтинчалик бошқарувчиси лавозимини эгаллаган эди. Инглиз мутахассиси истеъфога чиқарилган Рубен Аморимнинг ўрнини эгаллади.
15 март куни «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Астон Вилла»ни қабул қилади.













