Кириш Регистрация

Диего Симеоненинг «Атлетико»даги келажаги маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби раҳбари Энрике Сересо бош мураббий Диего Симеоненинг келажаги борасидаги саволга жавоб берди.

Аргентиналик мутахассиснинг тез орада жамоадан кетиши ҳақида миш-мишлар тарқалган эди, бироқ, афтидан, ҳеч қандай янгилик кутилмаяпти — у «матрасчилар» билан ишлашда давом этади.

«Диего Симеоне келаси мавсумда ҳам албатта «Атлетико»да қолади», — дея таъкидлади Сересо.

Яқинда 55 ёшли мураббийнинг «Интер» билан олдиндан келишиб олгани ҳақида хабарлар тарқалганди, аммо Милан клуби бу маълумотни дарҳол рад этди. Симеоне «Атлетико»даги лавозимини 2011 йилнинг охиридан бери эгаллаб келмоқда, унинг амалдаги шартномаси эса кейинги мавсум якунига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 07:20, 09.03.2026.
Ўқилди: 3033 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик