"Аталанта" бош мураббийи Раффаэле Палладино ўз жамоасининг Чемпионлар Лигасида ягона Италия жамоаси бўлиши ҳақидаги ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.
"Интер" ва "Ювентус" 1/8 финалда ютқазиб, мусобақадан чиқиб кетишди.
"Чемпионлар Лигасида ягона Италия жамоаси бўлиш ниҳоятда ёқимли туйғу. Сиз барча италияликларнинг қўллаб-қувватлаётганини ҳис қиласиз", деди мураббий матбуот анжуманида.













