"Лацио" Италия чемпионати 28-турининг сўнгги ўйинида "Сассуоло"га қарши баҳсда ғалабани қўлга киритди.
Адам Марушич ғалаба голини ўйиннинг сўнгги сонияларида урди. Ўйиндан сўнг қаҳрамон ўз муваффақияти ҳақида шундай деди: "Албатта, бу жуда муҳим гол, айниқса ҳозирги пайтда. Биз шундай ўйнашда давом этишимиз керак.
Ҳозир ҳар бир ўйин жуда муҳим. Биз "Лацио"миз ва турнир жадвалининг пастки ярмида бўлмаслигимиз керак", - дея Марушичнинг сўзларидан иқтибос келтиради cittaceleste.it.













