Кириш Регистрация

Кварацхелия нима сабабдан «ПСЖ»га ўтганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ»нинг грузиялик вингери Хвича Кварацхелия нима сабабдан «Наполи»дан Париж клубига кўчиб ўтгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Менда бошқа вариантлар ҳам бор эди, аммо Луис Энрике ва Луиш Кампуш «ПСЖ» лойиҳасини менга қандай тақдим этишгани менда катта таассурот қолдирди. Мен ҳеч иккиланмай рози бўлдим. «ПСЖ»га ўтишни орзу қилардим ва клуб вакиллари мен билан боғланишганда, ҳақиқатан ҳам жаҳон даражасидаги футболчига айланганимни англаб етдим», — дея Кварацхелиянинг сўзларини келтиради Le Parisien нашри.

Кварацхелия 2025 йилнинг январида «ПСЖ» сафига қўшилган эди. Ушбу мавсумда 25 ёшли футболчи барча турнирларда 34 та учрашувда иштирок этиб, 9 та гол урди ва 6 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 14:24, 10.03.2026.
Ўқилди: 538 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик