Кириш Регистрация

Мазрауи фаолиятига энг катта таъсир ўтказган футболчилар номини айтди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» қанот ҳимоячиси Нуссайр Мазрауи фаолияти давомида қайси футболчилар унга энг сезиларли таъсир ўтказгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Менимча, бу Хаким Зиеш, чунки мен у билан уч-тўрт йил давомида бирга ўйнаганман, бу ҳақиқатан ҳам узоқ вақт. Шунингдек, Германиядаги даврим балки жуда қисқа бўлгандир, аммо Томас Мюллерни ҳам алоҳида кўрсатган бўлардим. У — афсонавий инсон ва футболчи», — дея Мазрауининг сўзларини келтиради «қизил иблислар»нинг расмий сайти.

Нуссайр Мазрауи «Аякс» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади, футболчининг фаолияти давомида «Бавария»да ҳам тўп сурган. Ҳимоячи 2024 йилдан буён манкунианликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Футболчининг трансфер қиймати 20 миллион еврога баҳоланган.

Киритилди: 14:34, 10.03.2026.
Ўқилди: 706 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик