Кириш Регистрация

Абрамович Британия ҳукуматини огоҳлантирди

Баҳо:
+ | -1

Россиялик тадбиркор Роман Абрамовичнинг адвокатлари Буюк Британия ҳукуматини 2022 йилда «Челси» сотувидан тушган маблағлар тўлиқ унга тегишли эканлиги ҳақида огоҳлантирди. Абрамович ушбу маблағларни мусодара қилишга бўлган ҳар қандай уринишларга қарши курашишга тайёр. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.

Клуб сотувидан тушган £ 2,35 млрд (€ 2,7 млрд) миқдоридаги маблағ ҳамон Буюк Британиядаги банк ҳисоб рақамида музлатилган ҳолатда қолмоқда. Ушбу ҳисоб рақами тўлиқ Абрамовичга тегишли бўлган компания номида. Бу вазият ушбу маблағлар Украинага ёрдам сифатида қандай сарфланиши борасидаги узоқ давом этаётган баҳслар фонида юзага келди.

«Челси» сотилганидан кейин Абрамович ва Британия ҳукумати маблағларни йўналтириш бўйича келишувга эриша олишмади. Сўнгги молиявий ҳисоботларга кўра, £ 2,35 миллиарднинг £ 1,4 миллиарди Абрамовичнинг компаниясига тегишли қарздорлик сифатида кўрсатилган. Бу эса барча маблағлар хайрия мақсадларига сарфланиши борасида саволларни келтириб чиқармоқда, чунки ушбу £ 1,4 млрд — Абрамович клубга эгалик қилган даврида жамоага берган қарзи ҳисобланади.

Манбанинг фикрига кўра, айни дамда £ 1,4 млрд миқдоридаги қарз масаласи Жерси оролида Абрамович маблағларининг келиб чиқиш манбаси бўйича давом этаётган жиноий тергов жараёни сабабли иккинчи планга ўтган. Ушбу маблағлар тергов ва суд жараёнлари якунланмагунча ҳеч қандай хайрия жамғармасига ўтказилиши мумкин эмас.

Киритилди: 14:37, 10.03.2026.
Ўқилди: 1330 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик