Кириш Регистрация

"Бавария" ҳимоячиси: "Аталанта"нинг ўйин услубини жуда яхши биламиз"

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳимоячиси Йосип Станишич Италиянинг «Аталанта» жамоасига қарши Чемпионлар лигаси доирасидаги ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди. Мусобақанинг 1/8 финалидан ўрин олган дастлабки учрашув 10 март оқшомида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан тунги соат 01:00 да старт олади.

«Қандайдир алоҳида тайёргарлик кўрганимиз йўқ. Бизни нима кутаётганини яхши биламиз. Улар майдоннинг ҳар бир нуқтасида '1 га 1' (персонал) ўйнашади ва илк дақиқалардан бошлаб 100 фоиз куч билан ҳаракат қилишади. Биз бунга қаршилик кўрсатамиз. Машғулотларда максимал даражада ишлаяпмиз ва аллақачон бир ярим йилдан бери '1 га 1' вазиятида ўйнаш устида ишлаб келмоқдамиз», — дея Станишичнинг сўзларини келтиради УEФА расмий сайти.

Киритилди: 17:07, 10.03.2026.
Ўқилди: 463 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик