Кириш Регистрация

Лапорта Хави ҳақида: "Ҳар доим "Барселона" афсоналардан устун қўйилиши керак"

Баҳо:
+2 | -

"Барселона"нинг сўнгги президенти, қайта сайланиш учун номзодини қўйган Жоан Лапорта Хавининг сўзларига муносабат билдирди.

Аввалроқ, "Барселона"нинг собиқ ярим ҳимоячиси ва мураббийи Хави Месси 2023 йилда қайтишга яқин эканлигини айтган эди: "Ҳамма нарса тайёр эди, у қайтишни хоҳлади, бизда Ла Лигадан рухсат бор эди. Аммо Лапорта ҳамма нарсани тўхтатди". Кейинчалик Ла Лига президенти Хавьер Тебас лига аргентиналикнинг трансферини маъқулламаганини айтди.

Лапортанинг рақиби Виктор Фонтни очиқчасига қўллаб-қувватлаган Хави ҳам "Барселона" мураббийлигидан истеъфога чиқиши ҳақида гапирди: "Эчеварриянинг лавозими ҳақида сўраганимда, менга қарши оммавий ахборот воситаларида кампания бошланди. Энг ёмони, Алехандро Рафинья, Араухо ва Педрига мен улардан қутулмоқчи эканлигимни айтди".

"Хавининг зарар етказиш нияти аниқ. Фонт ундан "Барселона" мухлисларини бўлиш учун фойдаланган. Аммо улар муваффақиятсизликка учради". "Уни "Барселона" мураббийи сифатида қўйиб юбориш оғриқли эди, лекин хайриятки, биз буни уддаладик. Чунки фактлар ўзи учун гапиради: унинг ёндашуви мағлубиятга учраган, Фликнинг ёндашуви эса ғалаба қозонган. Сиз ҳар доим "Барселона"ни афсоналардан устун қўйишингиз керак", деди Лапорта.

Киритилди: 22:25, 10.03.2026.
Ўқилди: 945 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик