Кириш Регистрация

"Нефтчи"ни "эплаб бўлмаяпти" ёҳуд фарғоналиклар 3:0 ҳисобини "патентлаб" олдими?

Баҳо:
+ | -

Бугун Суперлиганинг 3-тур доирасида "Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди - 3:0.

Бунгача эса Ислом Исмоилов бошчилигидаги фарғоналиклар биринчи турда "Машъал"ни 3:0 ҳисобида енгган бўлса, иккинчи турни сафарда "Сурхон"га қарши ўтказиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб қайтганди.

Учинчи турдан кейин фарғоналиклар рақиблар дарвозасига 9 марта йўл топган бўлса, ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб келмоқда.

Кейинги, 4-турни "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"га қарши ўтказади.

Киритилди: 23:02, 10.03.2026.
Ўқилди: 1268 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик