Кириш Регистрация

Спаллетти "Атлетико"дан "Ювентус"га Нико Гонсалесани қайтармоқчи

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» вингери Нико Гонсалес «Ювентус»га қайтиши мумкин.

Corriere dello Sport нашри берган маълумотларга кўра, Турин клуби аргентиналик футболчининг «матрасчилар» сафидаги ўйинларидан ҳайратда. Футболчининг қайтишига шахсан «Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти қизиқиш билдирмоқда. У Гонсалесни Франсишку Консейсау билан ротация қилиш учун жуда яхши вариант деб ҳисобламоқда.

Нико Гонсалес 2025 йилнинг сентябрь ойида «Ювентус»дан «Атлетико»га жорий мавсум якунига қадар ижара асосида ўтган эди. Мадридликларда футболчини сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд. Жорий мавсумда вингер мадридликлар сафида барча мусобақаларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди. Transfermarkt портали Гонсалеснинг трансфер қийматини 24 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 23:19, 10.03.2026.
Ўқилди: 694 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик