Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Самвел Бабаян: «Остон Ўрунов «Андижон» сафида тўп суриб жаҳон чемпионатига яхши тайёрланмоқчи»

Баҳо:
+ | -

“Нефтчи” — “Андижон” (3:0) ўртасидаги учрашувдан кейин ташкил қилинган матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этди.

— Ассалому алайкум! Биринчи навбатда мағлубият учун мухлисларимиздан узр сўрайман. Бу ўйинни албатта таҳлил қилиб чиқамиз. Голгача бўлган вазиятда жамоамиз тартибли ўйин кўрсатаётганди. Яхши вазиятлар яратаётгандик. Боакеде гол уриш учун яхши имконият бўлганди. Нима бўлганини тушунмай қолдим. Рақиб жамоада чемпионлик руҳи борлиги ҳам сезилиб турибди. Вилоят ҳокими Хайрулла Ҳайитбаевични яхши жамоа тузгани билан табриклаш мумкин. Тажрибали ва ёшлардан иборат келажак учун яхши шаклланган жамоа қуриляпти. Мағлубиятимиз сабаби нимада дейиш мумкин? Албатта, буни ўрганиб чиқамиз. Тан олиш керакки, ўйиннинг барча компонентлари бўйича мағлубиятга учрадик. “Нефтчи” анча яхши ҳаракат қилди ва тартибли ўйин кўрсатди. “Нефтчи”га рақобатбардош, кучли жамоани шакллантириш учун беш йил вақт кетди. Бу мағлубият мен учун икки карра оғир. Негаки, бугунги “Нефтчи” тарихини ёзаётган футболчиларни ўз вақтида ўзим “она сутини бериб” катта қилганман, улар менинг шогирдларим. Улар жамоа ўйинини ҳал қилишяпти, бу факт. Бизни ўйинимизга келсак, кучли ва рақобатбардош жамоани шакллантириш олдимизга мақсад қилиб қўйилган. Ишлашда ва хатоларни бартараф этишда давом этамиз. Бундай вазиятдан чиқиб кетишни яхши биламиз. Бунга албатта вақт керак. Ҳа, бу борада менинг олдимда 5 йил вақт йўқ, қисқа вақт бор. Ўйлайманки, яхши натижа қилишга ҳаракат қиламиз. Яна бир бор “Нефтчи”ни бугунги ғалаба билан табриклайман.

— “Андижон” биринчи турда яхши ўйнади ва 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Аммо кейинги иккита турда мағлубиятга учради. Кейинги турларда олдинга ҳаракатланиш бўладими?

— “Сўғдиёна” билан яхши ўйин бўлганди. Биринчи турдаги ўйинда футбол байрами бўлганди. Тўғрисини айтадиган бўлсам, биз “Қизилқум” билан учрашувда мағлубиятга лойиқ эмасдик. Иккита зарба ва иккита гол. Бу жараёнларни таҳлил қиламиз. Андижон вилояти ҳокими ва ашаддий мухлислар яхши жамоани кўришга лойиқ.

— Тақвим ҳақида нима дея оласиз? Биринчи ўйиндан кейин кетма-кет иккита сафарда ўйнадингизлар...

— Таҳлил қиламиз. Қисқача вақтимиз бор. Гап фақат сафар ўйинларида эмас, балки ўйинимиз сифатида. Натижа келтирадиган ўйинни, фалсафамизга мос тушадиган ўйин кўрсата олмаяпмиз. Ўйиннинг тенг ярмини ҳам назорат қила олмай қолдик. Голгача баъзи вазиятларда назорат қилиб бордик. Лекин голдан кейин ҳаммаси ўзгариб кетди. Шу сабабли сафар учрашувларини эмас, ўйин сифатимиз ҳақида ўйлашимиз керак. Бизда яхши футболчилар бор. Афсуски, ҳозирча ўйлаганларимиз амалга ошмаяпти.

— Драган Черан билан Имеда Ашортиани эрта алмаштирилиши нима билан боғлиқ?

— Ниманидир ўзгартириш керак эди. Тезликни, агрессивликни ўзгартириш лозим эди. Ўйинимиз яхши чиқмаётганлиги сабабли ниманидир ўзгартириш учун алмаштиришга мажбур бўлдик. Азиз Тургунбоев жароҳатидан энди қутулди. Хумоюнмирзо Иминов йиғинда ёмон ўйин кўрсатмади. Уларга имконият бериб, майдонда ниманидир ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Нимадир ўзгарган бўлиши мумкин, тўп дарвозамиздан узоқлашди, бироқ ҳужумда натижа бўлмади. Натижа қилиш, гол уриш ўхшамади.

— Интернетда Остон Ўруновни “Андижон”га ўтиши ҳақида маълумотлар пайдо бўляпти. Бу қанчалик рост?

— Албатта, бу масала ҳозирча виртуал. Аммо шундай имконият пайдо бўлиши билан Остон “Андижон” сафига қўшилади. У бизга, жамоага ёрдам бермоқчи. “Андижон” сафида тўп суриб жаҳон чемпионатига яхши тайёрланмоқчи.

— 15 март куни “Нефтчи” ва “Пахтакор” суперкубокда майдонга тушишади. Сиз иккала клубда ҳам ишлагансиз. Жамоаларни имкониятини қандай баҳолайсиз?

— Йўқ, мен “Нефтчи”да ишламаганман.

— Юрий Саркисян пайтида унга ёрдам бергансизку...

— Сиз адашяпсиз. Мен Фарғонада умуман ишламаганман. Албатта, яхши ўйин бўлади. Ўзбекистонни иккита кучли жамоаси беллашади. Ким кучли бўлса ўша ғолиб бўлсин. “Пахтакор” менга бегона эмас. “Пахтакор”ни ДНКси бор. Лекин ҳозирда “Нефтчи”да менинг шогирдларим кўпроқ. Чиройли ўйинга мухлислик қиламиз.

— “Нефтчи”нинг ғалабаларида Ислом Исмоиловнинг эффекти қанчалик деб ўйлайсиз?

— Очиқ айтадиган бўлсак, “Нефтчи”нинг ғалабаларида Хайрулла Ҳайитбаевичнинг меҳнати ётибди. Менимча, бу ерда ким мураббий бўлишини фарқи йўқ. Асосийси, тажрибали футболчилар йиғилишган. Жамоани шакллантиришга 6 йил вақт кетди ва бугун ўз самарасини беряпти. Бугунги кунда сифатли ўйин кўрсатяпти. Жамоадаги аура, яхши ижрочиларни харид қилиш, ёшларни тарбиялаш, ҳаммаси жамоа келажагига замин яратилмоқда.

— Сизнингча, чемпионликка даъвогар учта клуб қайси?

— Башорат қилишни ёқтирмайман. Ҳаммаси ҳали олдинда. Мен фақат ўз жамоам ҳақида гапиришим мумкин. Вилоят ҳокимининг таклифига биноан “Андижон”да ишлаяпман. Клубни турнир жадвалида юқорида бўлишини вилоят раҳбарияти хоҳлаяпти. Мақсад ўзгармайди. Футболчилар, мураббийлар, буни ҳис қилиб турибмиз. “Андижон”ни ўзбек футболининг етакчиларидан бири бўлишига ҳаракат қиламиз. Иштиёқ, инфратузилма, барча шароитлар бўйича “Андижон”да ҳаммаси етарли. Фақат озгина вақт керак. Асосий мақсадимиз — “Андижон”ни ўзбек футболининг етакчиларидан бўлиши учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 06:53, 11.03.2026.
Ўқилди: 408 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.