Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Хулиан Альваресдан ЕЧЛда юқори самарадорлик

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес ўз жамоасига Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг илк учрашувида "Тоттенхэм"ни тор-мор этишда (5:2) ёрдам берди.

Аргентиналик футболчи 6-дақиқада Маркос Льорентега голли узатма етказиб берди, 14 ва 55-дақиқаларда эса ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Шу тариқа, 26 ёшли ҳужумчининг Чемпионлар лигасининг жорий мавсумидаги самарали ҳаракатлари сони ўнтага етди (7 та гол ва 3 та ассист). "Матрасчилар" ҳужум чизиғи етакчиси турнирда ўн ва ундан ортиқ голда иштирок этган учинчи футболчига айланди. Бу борада у Мадриднинг "Реал" клуби аъзоси Килиан Мбаппе (13+1) ва "Ньюкасл" вакили Энтони Гордондан (10+2) кейинги ўринда бормоқда.

18 март куни Лондонда "Атлетико" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги жавоб учрашуви бўлиб ўтади.

Киритилди: 11:20, 11.03.2026.
Ўқилди: 640 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик