Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Компани Олисени суперюлдуз бўлишига ишонмоқда

Баҳо:
+ | -

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани вингер Майкл Олисе ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

24 ёшли француз Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида «Аталанта»га қарши кечган баҳс қаҳрамонига айланди. У ўз ҳисобига иккита гол ва битта голли узатмани ёздириб қўйди. Учрашув мюнхенликларнинг 6:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

«Ишга бўлган бундай муносабат билан Олиседа дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлиш учун барча имкониятлар мавжуд. У деталларга жуда эътиборли. Мен футболчиларни ўзаро солиштиришни ёқтирмайман, лекин ўз вақтида Кевин де Брюйне билан бирга ўйнаганман ва унинг ёш футболчидан қандай қилиб суперюлдузга айланганини ўз кўзларим билан кўрганман. У деталларга берилган эди ва Майклда ҳам худди шу хусусият бор. Албатта, бунда тўхтаб қолмаслик керак, биз уни янада ривожланишга ундашимиз лозим, лекин у шубҳасиз тўғри йўлда», — дея Компанининг сўзларидан иқтибос келтиради Bayern & Germany.

Майкл Олисе 2024 йилнинг ёзида «Кристал Пэлас»дан «Бавария»га ўтган эди.

Киритилди: 12:31, 11.03.2026.
Ўқилди: 701 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик