Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче

Антуан Гризманн МЛСга ўтиши ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн шу ойда МЛСга йўл олиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларга нуқта қўйди.

Франциялик футболчига «Орландо Сити» даъвогарлик қилмоқда. Миш-мишларга кўра, Америка клуби МЛСда трансфер ойнаси очиқлигидан фойдаланиб, март ойидаёқ ўйинчини ўз томонига оғдириб олмоқчи бўлган. Эндиликда 34 ёшли футболчининг ўзи камида мавсум якунига қадар «матрасчилар» сафида қолишини тасдиқлади.

«Мен бу ерда бахтлиман ва ўйиндан завқ оляпман. Мақсадим — «Атлетико» билан Чемпионлар лигаси финалига чиқиш ва Испания кубогида ғолиб чиқиш. Менинг орзуим айнан шу», — деди форвард «Тоттенхэм» устидан қозонилган ғалабадан (5:2) сўнг берган интервьюсида.

Антуан Гризманнинг Мадрид клуби билан шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 13:07, 11.03.2026.
Ўқилди: 729 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик