Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон 0-0 Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив 0-0 Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро 1-1 Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Хавининг айблови ва Лапортанинг жавоби: Месси нега 2021 йилда клубда қолмаган эди?

Баҳо:
+ | -

"Барселона" президенти Жоан Лапорта Лионель Мессининг клубдан кетгани ҳақида фикр билдирди. Аввалроқ "кўк-анорранглилар" собиқ бош мураббийи Хави аргентиналик футболчи 2023 йилда қайтишга тайёр бўлганини айтган эди: "Ҳамма нарса тайёр эди, у қайтишни истарди, бизда Ла Лиганинг рухсати бор эди. Аммо Лапорта ҳаммасини тўхтатиб қолди".

"Биз Месси бўйича нима қилишимиз кераклиги ҳақида гаплашиб бўлганмиз. Биз унинг ҳайкалини Кройфф ҳайкали ёнига ўрнатишимиз ва барча 105 000 томошабинни сиғдира оладиган "Камп Ноу"да катта хайрлашув маросимини ўтказишимиз керак. Менимча, тарихдаги энг яхши футболчи учун бу адолатли бўлади.

Биз 2021 йилда Месси билан шартномани узайтирмадик, чунки иш ҳақи фонди назоратдан чиқиб кетганди, улкан қарздорлик мавжуд бўлган вазиятда эса у янада ошиб кетарди. Бу шунчаки имконсиз эди.

Мақсадимиз шартномани узайтириш эди. Биз креатив ечимлар изладик, бироқ Тебас тарихдаги энг яхши футболчининг Испания лигасида қолишига қарши чиқди", — деди Лапорта SER Catalunya порталининг Qué t’hi jugues дастури эфирида.

Киритилди: 17:01, 11.03.2026.
Ўқилди: 522 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.