Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши даргумон. Бу ҳақда Manchester Evening News журналисти Стивен Рэйлстон хабар бермоқда.
Манба берган маълумотларга кўра, немис мутахассисининг манкунианликлар бош мураббийи лавозимига тайинланиши эҳтимоли паст, чунки унинг Германия футбол иттифоқи (DFB) билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган. Ёзда мураббий терма жамоа билан Жаҳон чемпионатида банд бўлади, бу эса унга инглиз клубининг мавсумолди тайёргарлигига тўлиқ эътибор қаратиш имконини бермайди. "Манчестер Юнайтед" эса жамоанинг янги мураббийи масаласига имкон қадар тезроқ ойдинлик киритиш ниятида, шу сабабли ёзгача кутиш бу вазиятда тўсиқ бўлиши мумкин.













