Кириш Регистрация

"Ливерпуль" Алиссон бўйича қарор қабул қилди

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" дарвозабони Алиссонга "Ювентус" қизиқиш билдирмоқда. Шунга қарамай, инглиз клуби бразилиялик футболчини ўз сафида сақлаб қолмоқчи.

Transfer News Live нашрининг журналист Франко Леонеттига таяниб хабар беришича, "Ливерпуль" Алиссоннинг амалдаги шартномаси якунига қадар жамоада қолишини истайди. "Қизиллар" дарвозабоннинг ёзги трансферига рухсат беришни режалаштирмаяпти.

Алиссоннинг "Ливерпуль" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026/2027 йилги мавсум якунигача мўлжалланган. Бразилиялик посбон мерсисайдликлар сафида 330 та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 304 та тўп олиб чиққан.

Нуфузли Transfermarkt портали 33 ёшли Алиссонни 17 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 20:28, 11.03.2026.
Ўқилди: 689 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик