"Реал" ва Бельгия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Эден Азар VAR (видеотакрорлар тизими) ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Собиқ форварднинг ҳисоблашича, видеотакрорлар тизими ўзи жорий этилишига сабаб бўлган муаммоларни ҳал қилмаяпти. Бундан ташқари, VAR кўп вақт талаб этади ва ўйинларнинг ҳиссиётларга бой қисмига салбий таъсир кўрсатади.
"Мен VAR-дан воз кечган бўлардим. У менга ёқмайди ва мени ғазаблантиради. У футболдан шу қадар кўп ҳиссиётларни тортиб олмоқдаки... якунда эса биз барибир аввалги муаммоларга дуч келаверяпмиз", — деди Азар.
Эслатиб ўтамиз, VAR тизими илк бор 2016 йилда айрим алоҳида ўйинларда синовдан ўтказилган эди.













