"Барселона" клуби "Страсбур"нинг 20 ёшли марокашлик вингери Жессим Яссинанинг вакиллари билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Africafoot нашри хабар бермоқда.
Манбаларнинг қайд этишича, футболчи январь ойида Франция Иккинчи лигасида иштирок этувчи "Дюнкерк" клубидан "Страсбур"га ўтганидан сўнг ўз ўйини билан эътиборни тортган. Яссина ҳозирда Европа футболида тўп сураётган энг истиқболли ёш марокашлик истеъдодлардан бири ҳисобланади. Ушбу трансфер "Барселона"нинг ёш ўйинчилар орасидан бўлажак юлдузларни излаш стратегиясига тўла мос келади.
Яссина "Страсбур" сафида Франция чемпионати ва Кубоги доирасида жами 7 та ўйинда майдонга тушди. Ҳозирча вингер самарали ҳаракатлар (гол ёки пас) билан ажралиб тургани йўқ.













