Кириш Регистрация
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити

Гвардиола плей-оффдаги энг йирик мағлубиятини такрорлади

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида «Сантьяго Бернабеу» стадионида кечган баҳсда Мадриднинг «Реал» клубига йирик ҳисобда (0:3) имкониятни бой берди.

Учрашув тақдирини «қаймоқранглилар» ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде томонидан қайд этилган хет-трик ҳал қилди. Opta маълумотларига кўра, бу Хосеп Гвардиола жамоалари учун Чемпионлар лигаси плей-офф босқичининг илк ўйинларидаги энг йирик мағлубият бўлди. Бунгача мураббий яна икки бор шундай натижа қайд этган: 2017/18 йилги мавсумда «Ливерпуль»дан (чорак финалда 0:3) ва 2014/15 йилги мавсумда «Барселона»дан (ярим финалда 0:3) мағлуб бўлган. Сўнгги ҳолат испаниялик мутахассис «Бавария»да ишлаётган даврга тўғри келган эди.

Хосеп Гвардиола 2016 йилнинг ёзида «Манчестер Сити» бошқарувини қўлга олган. Унинг Премьер-лига гранди билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 12:12, 12.03.2026.
Ўқилди: 825 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик