«Арсенал» ҳимоячиси Рикардо Калафьори «Челси»га ўтиши мумкин.
CaughtOffside нашрининг маълумотларига кўра, «кўклар» шу ёзда италиялик футболчи билан шартнома имзолаш ниятидалар. Футболчининг ўзи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда, шу сабабли трансфер вариантини кўриб чиқишга тайёр. «Челси» Калафьорини «Арсенал»га ўтишидан олдин ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи эди, бироқ ўшанда келишув амалга ошмай қолганди.
Рикардо Калафьори 2024 йилда «Болонья»дан «Арсенал»га 43 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг «тўпчилар» билан шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда 23 ёшли италиялик лондонликлар сафида барча турнирларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Калафьорининг трансфер қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.













