Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче

Унаи Эмери «Астон Вилла» билан 100-ғалабага эришди ва клуб рекордини ўрнатди

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери инглиз жамоаси бошқарувидаги 100-ғалабасини қўлга киритди. Бу натижа Европа лигаси 1/8 финал босқичи биринчи учрашувида қайд этилди. Унда «Астон Вилла» меҳмонда «Лилль»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Эмери клуб тарихида 100 та ғалабага энг тез эришган мураббийга айланди. Испаниялик мутахассис бу натижага эришиш учун 181 та ўйин ўтказди.

Унаи Эмери «Астон Вилла»ни 2022 йил 24 октябрда қабул қилиб олган. Ўшанда жамоа Англия чемпионатида жон сақлаб қолиш учун курашаётган эди. Ҳозирги кунда эса бирмингемликлар 29 та ўйиндан кейин 51 очко тўплаб, Англия Премьер-лигаси жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди ва Европа лигаси 1/8 финалида иштирок этмоқда.

Европа лигаси. 1/8 финал, дастлабки ўйин
12 март 2026 йил, пайшанба.
«Лилль» (Франция) — «Астон Вилла» (Англия) — 0:1
Гол: Уоткинс, 61.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:19, 13.03.2026.
Ўқилди: 1102 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик