Кириш Регистрация
02/08 19:30 Навбаҳор 5-1 Хоразм
02/08 20:00 Машъал 1-3 Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум 3-0 Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

АПЛда февраль ойининг энг яхши футболчиси аниқланди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасида февраль якунларига кўра энг яхши футболчи танланди. Бу совринни "Манчестер Сити" ҳужумчиси Антуан Семеньо қўлга киритди.

Ўтган ойда Семеньо Англия чемпионатининг бешта ўйинида майдонга тушди. Ушбу баҳсларда футболчи ўз ҳисобига учта гол ва битта голли узатмани ёздириб қўйди.

26 ёшли Семеньо учун бу фаолиятидаги илк "АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси" мукофотидир. Футболчи ўтган қишда "Борнмут"дан амалга оширилган трансфердан сўнг "Манчестер Сити" таркибига қўшилган эди.

2025/2026 йилги мавсум давомида АПЛда қуйидаги футболчилар ойнинг энг яхшилари деб топилган: Жек Грилиш (август), Эрлинг Холанд (сентябрь), Брайан Мбеумо (октябрь), Игор Тьяго (ноябрь), Доминик Калверт-Льюин (декабрь), Игор Тьяго (январь) ва эндиликда Антуан Семеньо.

Киритилди: 16:58, 13.03.2026.
Ўқилди: 939 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик