Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Мбаппе ижтимоий тармоқларда қисқа хабар қолдирди

Баҳо:
+-2 | -

"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқларда янги пост қолдирди. Француз футболчиси бир қатор суратларни эълон қилди. Уларнинг баъзиларида у жамоани трибунада қўллаб-қувватлаётгани, майдонда ёки тренажёр залида машғулот ўтказаётгани акс этган. Ҳатто таом солинган стол ва Эйфель минорасининг сурати ҳам бор. Мбаппе ушбу суратлар остига "Батарея қувватланди" деган икки оғиз сўзни ёзиб қолдирди.

Килиан Мбаппе тиззасидаги муаммо туфайли "Реал"нинг сўнгги ўйинларини ўтказиб юборган эди. Ҳужумчи ҳатто мутахассис кўригидан ўтиш учун Парижга ҳам бориб келди. Аввалроқ "Реал" бош мураббийи Альваро Арбелоа Мбаппенинг "Эльче"га қарши (14 март) ўйнамаслигини, аммо "Манчестер Сити" билан баҳсда (17 март) майдонга тушиш имконияти борлигини айтган эди.

Киритилди: 22:46, 13.03.2026.
Ўқилди: 4699 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик