Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

"МЮ" 80 миллион евро ишлаб олишни истамоқда

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" Маркус Рэшфорднинг "Барселона"га ва Расмус Хёйлунднинг "Наполи"га якуний сотувидан камида 80 млн евро ишлаб олишни режалаштирмоқда. Аввалроқ, Хёйлунднинг 2026 йил 30 июнда якунига етадиган ижара муддатидан кейинги трансфери масаласи ҳал бўлгани ҳақида хабар берилган эди – "Наполи" манкунианликларга 44 млн евро тўлайди.

Шу тариқа, Фабрицио Романонинг хабар беришича, "қизил иблислар" бозор қиймати 45 млн евро бўлган Рэшфорд учун "Барселона"дан камида 36 млн евро кутишмоқда. Рэшфорд 2025 йил 23 июлда Каталонияга йўл олган эди ва ўшандан бери "Барселона" сафида 38 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ҳамда 13 та голли узатмани амалга оширди.

Хёйлунд ҳисобида эса "Наполи" таркибидаги 35 та ўйин, 13 та гол ва тўртта голли узатма мавжуд.

Киритилди: 10:23, 14.03.2026.
Ўқилди: 1443 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик