Кириш Регистрация

Маркус Рэшфорд Каталонияда қоладими? «Барселона»нинг «Б» ва «В» режалари маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужумчи Маркус Рэшфорднинг жамоада қолишини истамоқда. Каталонияликлар англиялик футболчи билан шартнома шартларини келишиб бўлишган, бироқ «Манчестер Юнайтед» билан музокаралар ҳали якунланмаган — «қизил иблислар» товон пули сифатида белгиланган 30 миллион евронинг тўланишини талаб қилишмоқда.

«Барселона» 28 ёшли Рэшфорднинг трансфер суммасини камайтиришга ёки ҳеч бўлмаганда ижара муддатини узайтиришга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобсга таянган ҳолда The Touchline нашри хабар бермоқда.

Агар «Барселона» «Манчестер Юнайтед» билан келиша олмаса, каталонияликларда «Б режаси» ва «В режаси» мавжуд — булар «Челси»нинг 26 ёшли аъзоси Педру Нету ҳамда «Бетис»нинг 24 ёшли футболчиси Абде Эззалзулидир.

Киритилди: 13:23, 14.03.2026.
Ўқилди: 898 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик