Кириш Регистрация

«Ньюкасл» юлдузи кетмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл» вингери Энтони Гордон жорий мавсум якунидан сўнг клубини ўзгартириш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда.

25 ёшли футболчи «қарғалар»нинг Премьер-лигадаги ҳолатидан норози ва топ-клубга ўтиш ҳақида ўйламоқда, деб хабар бермоқда Football Insider. Англиялик футболчи учун анчадан бери даъвогарлар қаторида тилга олинаётган «Ливерпуль» варианти қизиқарли. Шунингдек, «Ньюкасл» юлдузи учун «Арсенал» ҳам курашиши мумкин — айниқса, Габриэл Мартинелли сотиб юборилган тақдирда. Бошқа маҳаллий грандлар ҳам вазиятни кузатиб боришмоқда.

Энтони Гордон жорий мавсумда «Ньюкасл» сафида 42 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол ва 5 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Transfermarkt сайтидаги маълумотларга кўра, футболчининг баҳоси 60 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 13:40, 14.03.2026.
Ўқилди: 1577 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик