«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик шанба кунги матбуот анжумани давомида жамоанинг марказий ҳужумчилари — Роберт Левандовски ва Ферран Торреснинг айни дамдаги формаси ҳақидаги саволга жавоб берди.
— Торрес ва Левандовскининг голсиз сериялари сизни ташвишга соляптими?
— Йўқ. Бундай ҳолатлар бўлиб туради. Ҳозир улар вазиятни яхшилашлари учун қулай фурсат. Машғулотларда кўрганларимга асосланиб айта оламанки, улар тўғри йўналишда ҳаракат қилишмоқда.













