«Ливерпуль» яқин икки ҳафта ичида «Брайтон» вингери Янкуб Минтени трансфер қилиш бўйича расмий таклиф билан чиқиши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.
Манбага кўра, мерсисайдликлар 21 ёшли футболчини «РБ Лейпциг» аъзоси Ян Диомандега муқобил вариант сифатида кўрмоқда. Инглизлар "буқалар" билан музокараларда қийинчиликлар юзага келгани боис, эътиборини Минтега қаратган.
Шу билан бирга, «Брайтон» ўз футболчисини сотишга шошилмаяпти. Клуб Минтенинг трансфер нархини тахминан 82–92 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўтган мавсумда Янкуб Минте барча турнирларда 36 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 4 та голли узатма муаллифи бўлди.
Футболчининг «Брайтон» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати ҳозирда 45 миллион еврони ташкил этади.













