Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Нанкин-2013. Машҳурбек Юлдашев 6-ўринни эгаллади

Баҳо:
+ | -

Оғир атлетика бўйича жорий йил Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлган ҳамюртимиз Машҳурбек Юлдашев Нанкин шаҳрида бошланган II Ўсмирлар Осиё ўйинларида оғирлик вазни 56 кг.гача бўлган спортчилар ўртасида кучли олтиликдан ўрин эгаллади. Эслатиб ўтамиз, Машҳурбек пойтахтимизда ўтказилган жаҳон чемпионатида 50 кг. вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган эди.

Таъкидлаш жоизки, иқтидорли спортчимиз ўзи учун янги бўлган вазн тоифасида (Осиё ўйинларида 50 кг. вазн тоифасида мусобақалар ўтказилмайди) жаҳон чемпионатида қайд этган (даст кўтаришда 86 кг, силтаб кўтаришда 110 кг) натижасини янада яхшилашга муваффақ бўлди. Даст кўтаришда 88 кг. тошни ўзига бўйсинтира олган Машҳурбек, силтаб кўтариш мусобақасида 112 кг. натижани қайд этди ва иккикураш якунларига кўра 200 кг. натижа билан 6-ўринни эгаллади. Ушбу вазн тоифасида олтин медалга хитойлик Чжи Фей Йонг (104 кг. + 135 кг. = 239 кг) сазовор бўлган.

Бугун ўсмирлар ўртасидаги Осиё ўйинларининг оғир атлетика бўйича ўтказиладиган мусобақаларида Шаҳзод Худойберганов (-69 кг) баҳсларга киришади.

Маълумки, Шаҳзод Худойбергановга Ўсмирлар ўртасидаги II Осиё ўйинларининг очилиш тантаналарида Ўзбекистон байроғини кўтариб ўтишдек шарафли вазифа ишониб топширилган эди. Умид қиламизки, истеъдодли спортчимиз бугун бўлиб ўтадиган мусобақада ҳам ўзига билдирилган ишончни аъло даражада оқлаб, Ватанимиз байроғини сарбаланд кўтариш учун бор куч ва имкониятини ишга солади. Бу йўлда унга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 13:01, 19.08.2013.
Ўқилди: 4334 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.