Кириш Регистрация
03/04 18:00 Хоразм 2-1 Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор 2-1 Машъал
03/04 20:15 Насаф 1-0 Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано 1-0 Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 18:00 Кремонезе - Болонья
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:00 Пиза - Торино
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
05/04 23:45 Интер - Рома
06/04 00:00 Алавес - Осасуна

Лига 1. «Лорьян» ўз майдонида чемпионликка даъвогар «Ланс»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Лига 1 турнир жадвалининг ўртасида бораётган «Лорьян» чемпионлик учун курашаётган «Ланс»ни қабул қилди ва «иккинчи рақам» остида ўйнаб, муваффақиятга эришди.

Ўйиннинг 18-дақиқасидаёқ мезбонлар бурчак тўпидан сўнг ҳисобни очишди: Бамо Мейте тўпни боши билан ҳимоячига йўналтирди, Бамба Дьенг эса уни дарвоза тўрига жойлаб қўйди — 1:0. Орадан кўп ўтмай, меҳмонларнинг бурчак зарбасидан сўнг Абдалла Сима боши билан хавфли зарба йўллади, бироқ дарвозабон тўпни қайтаришга эришди.

Иккинчи бўлим «Ланс»нинг голи билан бошланди — Мамаду Сангаре Одсонн Эдуарга голли узатма етказиб берди, Эдуар эса жуда ҳам чиройли ва самарали зарба йўллади (1:1). 65-дақиқада мезбонлар яна олдинга чиқиб олишди: Арсен Куасси вазиятни кескинлаштирди, Айегун Тосин эса тўпни нишонга аниқ жойлади — 2:1.

Ушбу ғалабадан сўнг «Лорьян» саккизинчи ўринга кўтарилиб олди, рақиб эса «ПСЖ»дан бир очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда.

Франция чемпионати
14.03.2026
«Стад де Мустуар», Лорьян

«ЛОРЬЯН» — «ЛАНС» — 2:1

Голлар: Бамба Дьенг 18 (1:0), Одсонн Эдуар 48 (1:1), Айегун Тосин 65 (2:1).

«Лорьян»: Мвого Ивон, Мейте Бамо, Монтассар Тальби, Фай Абдулайе, Ле Бри Тео (Аджей Натаниэль, 90), Кадиу Ноа, Авом Артур, Куасси Арсен, Макенго Жан-Виктор (Кацерис Панос, 81), Дерман Карим (Сумано Самбу, 82), Бамба Дьенг (Айегун Тосин, 64).

Захира: Бле Мартен, Камара Бингуру, Сануси Треван, Даниэль Семедо, Йонгва Дарлин.

«Ланс»: Рисс Робин, Нидал Челик (Амаду Айдара, 68), Ганиу Пьер, Сарр Маланг, Сауд Абдулхамид (Райан Фофана, 84), Сангаре Мамаду, Адриан Томассон (Андрия Булатович, 73), Матьё Юдоль, Флорьян Товен, Абдалла Сима (Энтони Бермонт, 73), Одсонн Эдуар (Эраван Гарнье, 84).

Захира: Матьё Горжелен, Оскар Ленн, Фоде Силла, Флориан Сотока.

Огоҳлантиришлар: Фай Абдулайе (26), Монтассар Тальби (54), Ле Бри Тео (90) — Нидал Челик (23), Пьер Ганиу (71), Сауд Абдулхамид (75).

Киритилди: 23:30, 14.03.2026.
Ўқилди: 676 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик