Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

Гвардиола навбатдаги муваффақиятсизлик сабабини айтди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» яна ғалаба қозона олмади – бу сафар «Вест Хэм» билан дуранг қайд этилди (1:1). «Шаҳарликлар» 31-дақиқада ҳисобни очишди, бироқ «болғачилар» орадан кўп ўтмай – 35-дақиқада жавоб қайтаришди. Қолган вақт ичида томошабинлар гол кўришмади.

«Биз ўйин бошида назоратни қўлга олдик, лекин рақиб дарвозаси олдида деярли хавф туғдира олмадик – бу менга ёқмаяпти. Майдоннинг сўнгги учдан бир қисмида «учқун» керак. Шеркининг майдонга тушиши ўйин ритмини ҳис қилишга ёрдам берди. Биз ҳаракат қилдик, лекин афсуски, очко йўқотдик. Премьер-лигада барқарорлик муҳим. Илгари биз бу каби ўйинларда доим ғалаба йўлини топардик. Бизни ёмон реализация учун доимий равишда жазолашмоқда», – деди BBC Match of the Day нашрига берган интервьюсида жамоа устози Хосеп Гвардиола.

Киритилди: 08:48, 15.03.2026.
Ўқилди: 801 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик