Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

"Ньюкасл" катта трансфер тайёрламоқда

Баҳо:
+ | -

«Ноттингем Форест» ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон «Ньюкасл»га қайтиши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, «қарғалар» 23 ёшли футболчини ёзги трансфер ойнаси вақтида сотиб олишлари мумкин. Таъкидланишича, агар Бруно Гимараэш ёки Сандро Тонали жамоани тарк этадиган бўлса, «Ньюкасл» Андерсонни уларга муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Жорий мавсумда Андерсон барча турнирларни инобатга олган ҳолда 38 та ўйинда иштирок этди, ўз ҳисобига иккита гол ва учта голли узатмани ёздириб қўйди.

Ярим ҳимоячининг «Ноттингем Форест» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt экспертлари футболчининг қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 15:40, 15.03.2026.
Ўқилди: 1316 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик