Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Эрон ФФ бош котиби: «Бразилия билан биргина ўйин учун 2 млн. доллар сарфлай олмаймиз»

Баҳо:
+ | -

Эрон футболи жамоатчилигида кенг муҳокама ва ҳатто танқид ҳам қилинаётган терма жамоанинг ЖЧ-2014 финал босқичига тайёргарлиги хусусида ЭФФ бош котиби Муҳаммад Наби бир мунча маълумотларни ошкор қилишига тўғри келди. Унга кўра , мамлакат миллий терма жамоаси 6-10 сентябр кунлари Португалия пойтахти Лиссабон шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказади.

Эрон терма жамоасига оид хабарларни инглиз тилида бериб борувчи teammelli.com сайтининг ёзишича, "йиғин доирасида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиш ҳам кўзда тутилган бўлиб, аммо ҳар доимгидек рақибларнинг номлари аниқ айтилмаяпти".

Жума куни Эрон телевидениясида қилган чиқиши чоғида Муҳаммад Наби ўтган ФИФА кунидан фойдаланилмагани ҳақида гапирар экан, маблағнинг камлигидан нолийди. Шунингдек, бошловчи томонидан берилган "ўйиннинг қолдирилишига Кейрушнинг муносабати қандай бўлди", қабилидаги саволга жавобан буни билмаслигини айтади. Шу билан бирга, Муҳаммад Наби федерация олдида жуда кўплаб вазифалар борлигини тушунтирар экан, терма жамоа тайёргарлиги, профессионал лига фаолияти, турли ёшдаги терма жамоалар ўртасидаги мусобақалар ва яна бошқа кўплаб ишларни маблағ билан таъминлаш масаласи борлигига урғу беради.

"Агар Осиё жамоалари ичида ҳақиқатан ҳам энг яхшиси бўлишга озгина бўлса ҳам умидимиз бўлса, бизда ҳам ўша грандларда бўлган маблағ бўлиши керак. Мисол учун, гуруҳимизда иккинчи ўринни олган Жанубий Кореянинг бюджети 260-270 миллион доллар атрофида. Япония футбол ассоциациясида бу рақам 300 миллион долларни ташкил этади. Биз бўлса, терма жамоанинг оддийгина қисқа йиғини учун пул топишга қийналиб юрибмиз", дейди Эрон ФФ бош котиби.

"Баъзи мамлакатларда Федерация бюджетининг чорак қисми терма жамоаларга йўналтирилади. Биз эса 2.44 миллионлик бюджетимиз билан 300 миллион доллар маблағга эга мамлакат билан рақобат қилишимиз керак!

Молиявий муаммоларимиз жуда кўп бўлишига қарамай, бир қатор дастурлар ва режаларни муваффақиятли амалга ошира олдик. Ўтган ҳафта ҳукумат расмийлари билан учрашув ўтказдик, энди улардан ижобий муносабат кутяпмиз.", дея сўзида давом этади Муҳаммад Наби.

"Бразилия терма жамоаси "Озодий"га келиб ўртоқлик учрашуви ўтказиши учун 2 млн. доллар сўради. Биз албатта, бундай таклифга шунчаки "йўқ" деймиз холос. Ҳа, жаҳонга машҳур ва кучли жамоалар билан ўйнашни ҳаммамиз хоҳлаймиз. Лекин биргина шу ўйин учун йиллик бюджетимизнинг чорак қисмини сарф этолмаймиз".

Унинг ушбу сўзларини танқид аралаш ёритган нашр хабар сўнггида қуйидагича ёзади: "Муҳаммад Наби, албатта, бошқа барча футбол федерациялари раҳбарлари каби, турли манбалардан, жумладан маркетинг ва ҳомийлик шартномаларидан келаётган даромад хусусида лом-мим демай, энг осони - ҳукумат ва жамоат фондлари ҳақида гапирди".

Эроннинг ушбу сайти балки бизнинг ўқувчиларимизда ҳам қизиқиш уйғотиши мумкин бўлган Осиёнинг бир қатор мамлакатлари футбол федерацияларининг бюджетларини келтириб ўтди. Унга кўра, Осиёнинг энг қиммат миллий футбол уюшмаси бу Япония. Ушбу ўнталикда Эрон сўнгги ўринда қайд этилган.

Япония - 264 миллион доллар
Хитой - 180
Индонезия - 112.5
Жанубий Корея - 95
Австралия - 60
Вьетнам - 60
Таиланд - 52
Малайзия - 35
Сингапур - 9.7
Эрон - 8

Манба: www.teammelli.com

ЭФФ бош котиби Муҳаммад Наби гапириб ўтган рақамлар билан юқоридаги жадвалда сезиларли тафовут бор. Нашр ўз манбаларига таяниб юқоридаги жадвални тузганини эътиборга олиш зарур.

Киритилди: 13:34, 19.08.2013.
Ўқилди: 7944 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.