Кириш Регистрация

Карлос Тевес: «Конте менга Фергюсонни эслатяпти»

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" ҳужумчиси Карлос Тевес жамоа бош мураббийи Антонио Контени "МЮ"даги бош мураббийи сер Алекс Фергюсон билан таққослади. Бу ҳақда Goal.com хабар қилган.

"Конте менга сер Алексни эслатяпти. Чунки у ҳам руҳий томондан ҳар доим ғолиб.

Фергюсон каби Конте ҳам ўз имкониятини қўлдан бой бермайди.

"Лацио" билан ўйинимиздан кўнглим тўлди. Бир қанча вақт майдондан ташқарида бўлдим. Лекин жисмоний жиҳатдан ҳозир ўзимни хис қиляпман", деди Тевес.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Аргентина терма жамоаси ҳужумчи "Ювентус" билан илк совринини қўлга киритди. Кеча Италия суперкубоги учун бўлган баҳсда туринликлар "Лацио"ни йирик - 4:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 15:49, 19.08.2013.
Ўқилди: 2744 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.