«Барселона» ўз мағлубиятсиз сериясини 6 та ўйинга етказиб олди.
Бугун Ханс-Дитер Флик шогирдлари Ла Лиганинг 28-турида «Севилья»ни тор-мор этишди (5:2). Бунгача жамоа 4 та ғалаба ва Чемпионлар лигаси 1/8 финали дастлабки учрашувида «Ньюкасл» билан дуранг (1:1) қайд этган эди.
Навбатдаги ўйинда каталонияликлар инглизларни жавоб баҳсида қабул қилишади. Учрашув 18 март куни бўлиб ўтади.













