Кириш Регистрация

Рой Кин «Ливерпуль»ни кескин танқид қилди: «Улар мактаб даражасидаги голни ўтказиб юборишди»

Баҳо:
+ | -

Якшанба куни «Ливерпуль» ўз мухлисларини хурсанд қила олмади — Премьер-лига доирасида «Тоттенхэм»га қарши кечган уй учрашуви 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Ўтмишнинг машҳур футболчиси Рой Кин «қизиллар» ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Ливерпуль» ўз-ўзига кўзгуда боқиши ва шундай дейиши керак: «Келинг, ўйин охирида голлар урадиган ўтган йилги курашчанлик ва иштиёқимизга қайтайлик». Футболчилар масъулиятни ўз зиммаларига олишлари лозим. Улар мактаб болалари даражасидаги голни ўтказиб юборишди», — деди Кин Sky Sports эфирида.

Айни дамда «Ливерпуль» Премьер-лига турнир жадвалида Чемпионлар лигаси ҳудудидан ташқарида — бешинчи ўринда бормоқда. Кейинги турда «қизиллар» «Брайтон»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 00:35, 16.03.2026.
Ўқилди: 871 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик