Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив - Хоразм
07/04 18:00 Машъал - Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Собослаи Хаби Алонсога етиб олди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи Англия Премьер-лигасида клуб учун урилган голлар сони бўйича Хаби Алонсога етиб олди.

Венгриялик футболчи якшанба куни «Тоттенхэм»га қарши кечган баҳсда гол муаллифига айланди, бироқ бу унинг жамоасига ғалаба қозониш учун ёрдам бермади (1:1). 25 ёшли ярим ҳимоячининг ҳисобида энди Англия чемпионатининг 97 та учрашувида «қизиллар» учун киритилган 14 та гол мавжуд. Мерсисайдликлар сафида 2004 йилдан 2009 йилгача тўп тепган машҳур испаниялик Хаби Алонсо ҳам лигада айнан шунча гол урган эди.

Доминик Собослаи «Ливерпуль»га 2023 йилда Германиянинг «РБ Лейпциг» клубидан ўтган эди. АПЛнинг жорий мавсумида футболчи 28 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини беш бор ишғол қилди.

Киритилди: 12:29, 16.03.2026.
Ўқилди: 676 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик