Кириш Регистрация

Бекхэм: "Ҳар йили 4 кун тоғда бўлишга ҳаракат қиламан"

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси, ҳозирда «Интер Майами» клуби президенти лавозимида фаолият юритаётган Дэвид Бекхэм тоғлардаги таътили қандай ўтаётганини намойиш этди.

«Ҳар йили мен тоғларда 4 кун ўтказишга ҳаракат қиламан. Канададаги Ферни — менинг энг севимли масканларимдан бири», — деб ёзди Бекхэм ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Англиялик юлдуз таътилдан олинган бир қатор фотосуратлар ва видеоларни жойлаштирди. У ўғли Ромео билан биргаликда сноуборд учган.

«Интер Майами» МЛСдаги навбатдаги ўйинини 22 март куни ўтказади. Жамоа сафарда «Нью-Йорк Сити» клуби билан тўқнаш келади.

Киритилди: 12:17, 17.03.2026.
Ўқилди: 451 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик