Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Игор Тьяго АПЛда ноёб натижа қайд этди

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Брентфорд» клуби АПЛ 30-турининг якуний ўйинида «Вулверхэмптон»га қарши баҳсда ғалабани сақлаб қола олмади, бироқ бразилиялик Игор Тьяго мавсумдаги ўзининг 19-голини уришга муваффақ бўлди. Натижада, клуб томонидан киритилган жами 46 та голнинг нақ 19 таси айнан бир футболчи — юқорида зикр этилган Игор Тьяго ҳисобига тўғри келмоқда.

Фоиз кўрсаткичида ифодаланса, бу футболчи жорий мавсумда ўз клуби голларининг 43% қисмини урмоқда демакдир. Бу жорий чемпионатдаги барча АПЛ ўйинчилари ва клублари орасидаги энг юқори кўрсаткичдир.

Эслатиб ўтамиз, «Брентфорд» айни дамда АПЛ турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 12:33, 17.03.2026.
Ўқилди: 494 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик